ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Қизиқувчиларингизга таълим бераётиб, видеолардан фойдаланинг
Кўргазмали қўлланмалар инсоннинг диққатини тортиб, ўрганган нарсаларини тушунишга ва эслаб қолишга ёрдам беради. Бизнинг энг буюк Устозимиз Яҳова муҳим нарсаларни ўргатмоқчи бўлганида кўргазмали қўлланмалардан фойдаланган. (Ибт 15:5; Ерм 18:1–6) Шунингдек, уларни моҳир устозимиз Исо ҳам қўллаган. (Мт 18:2–6; 22:19–21) Сўнгги йиллар давомида кўргазмали қўлланмалар орасида видеолар катта самара бериб келмоқда. Қизиқувчиларингизга таълим бераётиб, видеолардан моҳирона фойдаланяпсизми?
«Худодан келган хушхабар» рисоласидан таълим берганимизда фойдаланишимиз учун 10 та видео тайёрланган. Одатда, ҳар бир видеонинг номи рисоладаги қалин шрифтлар билан ёзилган саволлардан бирига мос келади. Видеоларни қачон қўйиб бериш кераклигини кўрсатадиган ҳаволаларни рисоланинг электрон версиясидан топиш мумкин. Боз устига, қолган видеолар «Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар»да мавжуд бўлган турли адабиётларга қўшимча маълумот сифатида хизмат қилади.
Масалан, қизиқувчингиз сиз муҳокама қилаётган Муқаддас Китобдаги мавзуни тушунишга қийналаётгандир ёки синовларни бошдан кечираётгандир. Унга ёрдам бериш учун jw.org® сайтимиздаги ёки JW Интернет-телевидениемиздаги видеолардан фойдаланинг. Эҳтимол, улардан бирини қизиқувчингиз билан бирга томоша қилиб, муҳокама қиларсиз.
Ҳар ой янги видеолар чиқарилади. Бу видеороликларни томоша қилаётиб, бошқаларга таълим бераётганда уларни қандай қўллашингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг.