Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Хизматда маҳорат ошириш. Кўзи ожиз инсонларга шоҳидлик бериш

Хизматда маҳорат ошириш. Кўзи ожиз инсонларга шоҳидлик бериш

БУНИНГ МУҲИМЛИГИ. Кўзи ожиз инсонларнинг аксарияти бегоналар билан суҳбатлашганда ўзларини ноқулай ҳис қилишади. Шу боис бундай кишиларга шоҳидлик бериш учун маҳорат талаб этилади. Яҳова кўзи ожиз одамларга меҳр билан ғамхўрлик қилади. (Лв 19:14) Бундай инсонларга Яҳова билан дўстлашишга кўмаклашиб, Унга тақлид қилган бўламиз.

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

  • Кўзи ожиз инсонларни «изланг». (Мт 10:11) Кўзи ожиз қариндоши бор бирор кимни танийсизми? Сиз ваъз қилаётган ҳудудда кўзи ожиз инсонлар учун мўлжалланган мактаблар, махсус уйлар ёки бошқа муассасалар борми? Агар бор бўлса, улар кўзи ожиз кишилар учун мўлжалланган адабиётларни олишни истайдими?

  • Шахсий қизиқиш кўрсатинг. Дўстона муносабатингиз ва самимий қизиқишингиз кўзи ожиз инсонга ўзини бемалол ҳис қилишга ёрдамлашади. Маҳаллий аҳолини қизиқтирадиган мавзуда суҳбат бошлашга ҳаракат қилинг.

  • Маънавий ёрдам кўрсатинг. Умуман кўрмайдиган ва кўриш қобилияти суст бўлган кишиларга ёрдам бериш мақсадида ташкилотимиз турли форматда адабиётлар чиқарган. Кўзи ожиз инсондан таълим олишнинг қайси усулини ёқтиришини сўранг. Хизмат нозири кўзи ожиз кишилар ўзлари сўраган форматдаги адабиётларни олиши учун адабиётларга масъул биродар томонидан махсус буюртма бланки тўлдирилганига ишонч ҳосил қилиши лозим.