Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Кимларни таклиф қилмоқчиман?

Кимларни таклиф қилмоқчиман?

Ҳудудимиздаги одамларни Қутлуғ Кечликка таклиф қилиш учун ҳар йили астойдил ҳаракат қиламиз. Уларнинг аксариятини умуман танимаймиз. Лекин танишларимизни ҳам таклиф қилишимиз лозим. Одамлар таклифномани танишларидан олишса, бу маросимга келишлари эҳтимолдан йироқ эмас. (yb08-U 11- саҳ., 3- хб.; 14- саҳ., 1- хб.) Кимларни таклиф қилишингиз мумкин?

  • Қариндошлар

  • Ҳамкасблар ёки синфдошлар

  • Қўни-қўшнилар

  • Қизиқиш билдириб, такроран келиб туришингизга рози бўлганлар, ўтмишда тадқиқ ўтганлар ва Муқаддас Китобни ҳозир ўрганаётганлар

Қолаверса, оқсоқоллар фаолиятсиз бўлиб қолганларни таклиф қилишади. Борди-ю, бирор бир танишингиз сизнинг ҳудудингизда яшамаса, қандай йўл тутсангиз бўлади? Бундай ҳолларда jw.org сайтининг бош саҳифасида жойлашган «БИЗ ҲАҚИМИЗДА» туркуми остидаги «Қутлуғ Кечлик» сарлавҳасига кириб, Қутлуғ Кечлик у яшайдиган ҳудудда қаерда ва қачон ўтказилишини аниқласангиз бўлади. Ушбу йилги маросим учун тайёрланаётиб, кимни таклиф қилишингиз мумкинлиги ҳақида ўйланг ва уларни таклиф қилинг.