Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

23–29 декабрь

Забур 119:121–176

23–29 декабрь

31-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

1. Ўзимизни ортиқча изтироблардан қандай асрашимиз мумкин?

(10 дақ.)

Худонинг амрларини севинг (Зб 119:127; w18.06 17-саҳ., 5-, 6-хб.)

Ёмонликдан нафратланинг (Зб 119:128; lvs 126-саҳ., 20-, 21-хб.)

Яҳовага қулоқ солинг ва «тажрибасиз киши[ларнинг]» хатоларини қайтарманг (Зб 119:130, 133; Ҳк 22:3)

ЎЗИНГИЗДАН СЎРАНГ: «Худонинг амрларига бўлган севгимни ошириш ёки ёмонликка нисбатан нафратимни кучайтириш учун ҳаётимга (ё маънавий одатларимга) қандай ўзгаришлар киритишим керак?»

2. Маънавий марваридлар

(10 дақ.)

  • Зб 119:160. Бу оятга биноан, нимага амин бўлишимиз керак? (w23.01 2-саҳ., 2-хб.)

  • Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?

3. Муқаддас Китоб қироати

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ

4. Суҳбат бошлаш

(3 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. (lmd 1-дарс, 5-параграф)

5. Қизиқишни ривожлантириш

(4 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Суҳбатдошингизга уни қизиқтириши мумкин бўлган маълумотни jw.org сайтида қандай топиш мумкинлигини кўрсатинг. (lmd 8-дарс, 3-параграф)

6. Шогирд тайёрлаш

(5 дақ.) Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётган, аммо йиғилишларга мунтазам қатнамаётган инсон билан муҳокама. (lmd 12-дарс, 4-параграф)

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

121-қўшиқ

7. Пул сизга ортиқча муаммолар келтиришига йўл қўйманг

(15 дақ.) Муҳокама.

Пулга меҳр қўйганлар «кўпгина азобларга дуч келиб, ўзларини яралаш[ади]». (1Тм 6:9, 10) Агар пулга ўч бўлсак ва уни ҳаётимизда барча нарсадан устун қўйсак, қуйидаги муаммоларга йўлиқишимиз мумкин:

  • Яҳова билан яқин дўстона муносабатларга эга бўла олмаймиз (Мт 6:24)

  • Ҳеч қачон пулга тўймаймиз (Вз 5:10)

  • Ёмон ишларга қўл уришга, жумладан, ёлғон гапиришга, ўғрилик ва муттаҳамлик қилишга мойилроқ бўламиз. (Ҳк 28:20) Ёмон иш қилиб қўйганимиз оқибатида эса ўзимизни айбдор ҳис қиламиз, ёмон обрў орттирамиз ва Худонинг марҳаматидан маҳрум бўламиз

Ибронийларга 13:5 ни ўқинг ва кейин қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Пулга нисбатан қандай нуқтаи назар бизни ҳиссий азоблардан асрайди ва нега?

Агар пулдан оқилона фойдаланмасак, ҳатто унга меҳр қўймаган тақдирда ҳам муаммоларга дуч келишимиз мумкин.

«Пулдан оқилона фойдаланинг» номли АНИМАЦИОН РОЛИКНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

  • Нима учун бюджет тузишимиз керак ва буни қандай қила оламиз?

  • Нега маълум миқдорда пул йиғиб қўйиш яхши?

  • Нима учун заруратсиз қарз олиш оқилона эмас?

8. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи

Хотима сўзлари (3 дақ.) | 101-қўшиқ ва ибодат