2024 йил 30 декабрь–2025 йил 5 январь
ЗАБУР 120–126
144-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)
1. Улар кўз ёшлар билан уруғ экишган, аммо қувонч билан ҳосил йиғишган
(10 дақ.)
Исроилликлар пок топинишни қайта тиклаш учун Бобил асирлигидан озод қилинганида бахтиёр эди (Зб 126:1–3)
Яҳудияга қайтганлар машаққатли меҳнат қилишларига тўғри келгани учун кўз ёш тўккан бўлиши мумкин (Зб 126:5; w04 1/6 16-саҳ., 10-хб.)
Бу одамлар таслим бўлишмади ва баракаларга эга бўлишди (Зб 126:6; w21.11 24-саҳ., 17-хб.; w01 15/7 18–19-саҳ., 13-, 14-хб., расмга қаранг)
МУЛОҲАЗА УЧУН: Армагеддонда бу ёвуз дунёдан озод қилинганимиздан кейин, барча нарсани қайта қуришимизга тўғри келганда қандай қийинчиликларга дуч келамиз? Қандай баракаларга эга бўламиз?
2. Маънавий марваридлар
(10 дақ.)
-
Зб 124:2–5. Яҳова Исроил халқини жисмонан ҳимоя қилганидек, бизни ҳам шундай ҳимоя қилишини кутсак бўладими? (w14 15/2 20-саҳ., 18-хб.)
-
Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?
3. Муқаддас Китоб қироати
(4 дақ.) Зб 124:1–126:6 (th 5-дарс)
4. Суҳбат бошлаш
(3 дақ.) ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ВАЪЗ ҚИЛИШ. (lmd 3-дарс, 5-параграф)
5. Қизиқишни ривожлантириш
(4 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Олдинги сафар инсон Муқаддас Китобда ёзилганлар борасида шубҳалари борлигини айтади. (lmd 9-дарс, 5-параграф)
6. Шогирд тайёрлаш
155-қўшиқ
7. Худонинг ваъдалари амалга ошишини интиқиб кутинг
(15 дақ.) Муҳокама.
Яҳова Бобилга сургун қилинган халқига берган ваъдаларини бажарди. У уларни озод қилди ва ўтмишдаги гуноҳларини кечирди. (Иша 33:24) Қолаверса, Яҳова халқини ҳамда уларнинг уй ҳайвонларини шерлар ва бошқа ҳайвонлардан ҳимоя қилди. Халқ сургунда бўлган пайтда уларнинг юртида бундай ҳайвонлар кўпайиб кетганди. (Иша 65:25) Сургундан қайтганлар олдида ўз уйларида маза қилиб яшаш ва узумзорларининг ҳосилидан баҳраманд бўлиш имконияти очилди. (Иша 65:21) Худо уларнинг меҳнатига барака берди ва улар узоқ умр кўриб, ҳаётдан завқланиб яшашди. (Иша 65:22, 23)
«Худонинг тинчлик ҳақидаги ваъдаларидан шодланинг (видеолавҳа)» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:
-
Бу башоратлар ҳозир амалга ошаётганини нимадан кўряпмиз?
-
Қандай қилиб бу башоратлар янги дунёда янада кенгроқ миқёсда амалга ошади?
-
Улардан қай бири амалга ошишини айниқса интиқиб кутяпсиз?
8. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи
(30 дақ.) bt 20-боб, 8–12-хб., 161-саҳ. рамка