ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
«Эри шаҳар дарвозасида танилган»
Фаросатли аёл эрига ижобий таъсир қилади. Шоҳ Лемулнинг даврида хотини фаросатли бўлган эр «шаҳар дарвозасида танилган». (Ҳк 31:23) Бугунги кунда ҳурматга сазовор эркаклар оқсоқол ёки жамоат хизматкори бўлиб хизмат қилишади. Агар уйланган бўлишса, уларнинг хизмат қила олиши кўпинча хотинининг яхши хулқ-атвори ва қўллаб-қувватлашига боғлиқ бўлади. (1Тм 3:4, 11) Бундай фаросатли аёлларни нафақат эрлари, балки жамоатдагилар ҳам ўта қадрлашади.
Фаросатли хотин қуйидагича йўл тутиб, эрига хизмат қилишга ёрдам бера олади:
-
мулойимлик билан далда беради (Ҳк 31:26)
-
эрини жамоатдагилардан қизғанмайди (1Сал 2:7, 8)
-
содда ҳаёт кечиради (1Тм 6:8)
-
эридан жамоатга тегишли бўлган махфий масалалар борасида сўрамайди (1Тм 2:11, 12; 1Бтр 4:15)