Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР | ЛЕВИЛАР 4–5

Яҳовага энг яхшисини беринг

Яҳовага энг яхшисини беринг

5:5–7, 11

Камбағаллик исроиллик кишини Яҳованинг олдида тоза виждонга эга бўлиш имконидан маҳрум қила олмасди. Ҳатто жуда камбағал исроилликлар ҳам Яҳовага энг яхши нарсасини бериб, Унга маъқул келадиган қурбонлик келтира олишарди. Масалан, улар қурбонлик сифатида унни келтира олишарди, аммо Яҳова бу ун азиз меҳмонлар учун ишлатиладиган «яхши» ун бўлишини хоҳларди. (Ибт 18:6) Бугунги кунда ҳам Яҳова биздан Унга энг яхшисини беришимизни кутади. Унга бераётган «қурбонлигимиз» бизга кичкинадек кўриниши мумкин, лекин агар бу биз бера олган энг яхши нарса бўлса, Яҳова уни қабул қилади. (Ибр 13:15)

Агар қайсидир сабабларга кўра, масалан, соғлигингиз заифлашаётгани ёки кучингиз камайиб бораётгани боис олдингидай кўп хизмат қила олмаётган бўлсангиз, қай йўсин юқоридаги фикрлар сизга далда бериши мумкин?