ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Яхши шарҳлар бериш
Яхши шарҳлар жамоатни мустаҳкамлайди. (Рм 14:19) Улар шунингдек шарҳ берган одамнинг ўзи учун ҳам фойдалидир. (Ҳк 15:23, 28) Шунинг учун ҳар бир жамоат учрашувида камида битта шарҳ беришга ҳаракат қилишимиз керак. Албаттаки қўл кўтарганимизда доим ҳам биздан сўрашмайди. Шу боис бир нечта шарҳ тайёрласак яхши бўларди.
Яхши шарҳ...
-
содда, аниқ ва қисқа бўлади. Кўпинча бундай шарҳ 30 сония ёки ундан камроқ вақт ичида берилади
-
киши ўз сўзлари билан берган шарҳдир
-
олдин берилган шарҳни такрорламайди
Агар сиздан биринчи бўлиб сўрашса...
-
саволга содда ва аниқ қилиб жавоб беринг
Агар саволга жавоб берилса, сиз...
-
келтирилган оятлар муҳокама қилинаётган саволни қандай қўллаб-қувватлаётганини кўрсатишингиз мумкин
-
ушбу савол ҳаётимизга қандай таъсир этишини тушунтирсангиз бўлади
-
бу маълумотни қандай қўллаш мумкинлигини кўрсатарсиз
-
асосий фикрни таъкидлайдиган бирорта мисолни қисқача айтиб беришингиз мумкин