Яҳованинг ажойиб фазилатлари
Мусо Яҳованинг фазилатларини яхши билгани учун Исроил халқига сабр-тоқатни намоён эта олган. Агар биз ҳам Мусога ўхшаб Яҳованинг фазилатларини пухта ўргансак, имондошларимизга нисбатан раҳм-шафқатли бўла оламиз.
-
«Шафқатли ва раҳмдил»: Ота-она фарзандларига ғамхўрлик қилганидек, Яҳова ҳам Унга топинадиган инсонларга севги ила ғамхўрлик қилади
-
«Сабр-тоқатли»: Яҳова Унинг хизматчилари хато қилишганида ўзгаришлари учун уларга вақт бериб, сабр-тоқатни намоён этади
-
«Меҳр-садоқатга... бой»: Яҳова Ўз халқига абадият давомида меҳр-садоқат кўрсатади
ЎЗИНГИЗДАН СЎРАНГ: «Яҳованинг раҳм-шафқатию ҳамдардлигига қандай тақлид қила оламан?»