ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишга қаратилган ноябрь ойидаги махсус кампания
Исо «Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хушхабарни» ваъз қилган. (Лқ 4:43) Шунингдек, у одамларга ушбу Шоҳлик келиши ҳақида ибодат қилишни ўргатган. (Мт 6:9, 10) Ноябрь ойида Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишга қаратилган кампания ўтказилади. (Мт 24:14) Мазкур кампанияда тўлиқ иштирок этиш учун кундалик жадвалингизни бунга мослаштиринг. Бу ойда кўмакчи кашшоф сифатида хизмат қилмоқчи бўлган барча 30 ёки 50 соат нормасини танлаши мумкин.
Ҳудудингизда имкон борича кўпроқ одамларга Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги бирон-бир оятни айтинг. Оятни танлаётганингизда одамларнинг эътиқодини инобатга олинг. Агар кимдир биринчи суҳбат пайтида қизиқиш билдирса, унга «Қўриқчи минораси» журналининг 2020 йил «Худонинг Шоҳлиги ўзи нима?» номли тарқатиш сонининг нусхасини берсангиз бўлади. Кейин иложи борича тезроқ бу инсонга такрорий ташриф қилинг ва «Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар»дан жой олган адабиёт ёрдамида Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашга интилинг. Яқин орада Худонинг Шоҳлиги унга қарши чиққан барча ҳукуматларни яксон қилади. (Дн 2:44; 1Кр 15:24, 25) Шунинг учун, келинг, Яҳовага ва Унинг Шоҳлигига бўлган садоқатимизни кўрсатиш каби ушбу ўзгача имкониятни қўлдан бой бермайлик!