Бутпарастликдан қочинглар
Исроил халқининг бутларга сажда қилишига мисрликларнинг фикрлаш тарзи таъсир қилганга ўхшайди. Бугунги кунда бутпарастликнинг кўплаб турлари мавжуд ва улардан айримларини ҳатто аниқлаш қийин. Гарчи биз тўғридан-тўғри бутларга сажда қилмасак ҳам, худбин истакларимиз Яҳовага чин дилдан топинишимизга тўсқинлик қилишига йўл қўйишимиз ва шу йўсин бутпарастга айланиб қолишимиз ҳеч гап эмас.
Кундалик ҳаётимдаги қайси нарсалар Яҳовага топинишимга халақит бериши мумкин ва улар Яҳовага бўлган хизматимдан муҳимроқ бўлиб қолмаслиги учун нима қила оламан?