Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Яҳова билан муносабатларингизни қадрланг

Яҳова билан муносабатларингизни қадрланг

Яҳованинг Шоҳидлари ўзгача шарафга эга. Яҳовага бағишланган, сувга чўмган масиҳийлар сифатида биз Олий Ҳукмдор Яҳова билан яқин ва дўстона муносабатларни ривожлантиришни давом эттиряпмиз. У Ўғли орқали бизни Ўзига жалб қилди. (Юҳ 6:44) Қолаверса, У ибодатларимизни эшитади. (Зб 34:15)

Аллоҳ билан ўзгача дўстона муносабатларимизни қандай асрай оламиз? Биринчидан, исроилликлар қилган гуноҳли ишлардан қочишимиз керак. Яҳова Исроил халқи билан аҳд тузганидан кўп ўтмай, улар ўзларига олтин бузоқнинг ҳайкалини ясаб, бутпараст бўлиб кетишди. (Чқ 32:7, 8; 1Кр 10:7, 11, 14) Ўзимиздан шундай сўраб кўрайлик: «Васвасага дуч келганимда, қандай йўл тутаман? Ҳаракатларим Яҳова билан муносабатларни қадрлаётганимни кўрсатяптими?» Самовий Отамизга бўлган чуқур севгимиз У нафратланадиган ишлардан қочишимизга ёрдам беради. (Зб 97:10)

«ЯҲОВА БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИНГИЗНИ АСРАНГ (КЛС 3:5)» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Очкўзлик бу нима?

  • Нима учун очкўзлик ва бутпарастликдан қочишимиз керак?

  • Зино бутпарастлик билан қандай боғлиқ?

  • Нега айниқса масъулиятли биродарлар рафиқаларининг эҳтиёжларини қондиришаётганига амин бўлишлари лозим?