ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Хизматда маҳорат ошириш — Ваъз қилишга имкон берувчи суҳбатлар бошлаш
Исо самариялик аёл билан суҳбат бошлагани учун унга норасмий ваъз қила олган. Қандай қилиб нотаниш одамлар билан суҳбат бошлаш маҳоратимизни оширишимиз мумкин?
-
Одамларга дўстона муносабатда бўлиб, улар билан гап бошланг. Чарчаган бўлса-да, Исо суҳбатни бошлаб, аёлдан ичгани сув сўраган. Демак, инсон билан салом-алик қилиб, эҳтимол, об-ҳаво ёки янгиликлар ҳақида гап бошлашингиз мумкин. Эсингизда бўлсинки, дастлабки мақсадимиз суҳбат бошлашдир. Шунга, инсонни қизиқтириши мумкин бўлган ҳар қандай мавзуда суҳбат бошланг. Агар у суҳбатингизни қўллаб-қувватламаса, ташвишланманг. Бошқаси билан суҳбат қуришга ҳаракат қилинг. Яҳовадан жасорат беришини сўранг. (Нах 2:4; Ҳв 4:29)
-
Хушхабарни бўлишиш имконини изланг, аммо шошилманг. Суҳбат табиий тарзда кечишига йўл қўйинг. Агар инсонни мажбурласангиз, у ўзини ноқулай ҳис қилиб, суҳбатни тўхтатиши мумкин. Агар суҳбатингиз шоҳидлик бера олишингиздан олдин тўхтаган бўлса, руҳингиз тушмасин. Борди-ю, хушхабарни айтишдан бошлаш фикри сизни қўрқитса, унда суҳбатни шоҳидлик бериш мақсадисиз бошласангиз бўлади. [1- видеони қўйиб, муҳокама қилинг.]
-
Имонингиз ҳақида самимий бўлишиб, ваъз қилишга имкон яратишга урининг. Ўшанда тингловчингизни бу ҳақда саволлар беришга ундашингиз мумкин. Исо аёлни қизиқтириб қўйган фикрлар айтган ва бу аёлни савол беришга ундаган. Шунда Исо унинг саволларига жавоб бериб, ваъз қила олган. [Аввал 2- видеони қўйиб, муҳокама қилинг, кейин эса 3- сини.]