Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР | ЮҲАННО 7–8

Исо Отасини улуғлаган

Исо Отасини улуғлаган

7:15–18, 28, 29; 8:29

Исо барча сўзларию ишларида самовий Отасини улуғлаган. Исо одамлар унинг хабари Худодан эканини билишларини истаган. Шу боис, у Муқаддас Ёзувларга асосланиб таълим берган ва улардан тез-тез иқтибос келтирган. Исони мақташганида, у ўзига диққат қаратмасдан, бор шон-шарафни Яҳовага берган. Исо биринчи навбатда Яҳова унга топширган вазифани бажариш ҳақида ўйлаган. (Юҳ 17:4)

Қай йўсин қуйидаги вазиятларда Исога тақлид қила оламиз?

  • Муқаддас Китоб тадқиқида ёки саҳнадан туриб таълим берганда

  • Бошқалар мақташганда

  • Вақтимизни қандай ўтказишни ҳал қилганда