ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Болаларингизга кучли имонни ривожлантиришга кўмаклашинг
Яратилган нарсалар Яҳованинг улуғворлиги ҳақида шаҳодат бермоқда. (Зб 18:2–5; 138:14) Лекин Шайтоннинг дунёси ҳаёт қандай пайдо бўлгани борасидаги турлича ғоялар билан Худонинг исмига доғ туширяпти. (Рм 1:18–25) Қандай қилиб болаларингизнинг онгию қалбларини бундай ғоялардан асрашингиз мумкин? Яҳова мавжуд Шахс эканлигини ва У уларга шахсан ғамхўрлик қилишини болаларингизга илк ёшиданоқ ўргатинг. (2Кр 10:4, 5; Эф 6:16) Улардан мактабда олаётган таълимлари борасида фикрларини сўранг ва қалбларини забт этиш учун бор бўлган кўпгина қўлланмалардан фойдаланинг. (Ҳк 20:5; Ёқ 1:19)
«ТЕНГДОШЛАРИНГИЗНИНГ ФИКРИ: ХУДОГА ИШОНИШ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ ВА ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
Кўпчилик қандай нотўғри фикрга эга?
Мактабда нима деб ўргатишади?
Яҳова мавжуд Шахс эканлигига сизни нима ишонтиради?
Барча нарсани Аллоҳ яратганини тушунишда бошқаларга қандай ёрдам беришингиз мумкин?