Масиҳ биз учун азоб чеккан
«Ундан нафратланганлар, уни рад этганлар... Биз эса ўйладик: “Уни Худо урган, аламдийда, жабрланган у!”»
-
Одамлар Исодан нафратланиб, уни шаккок, деб айблашган. Баъзилар Аллоҳ уни оғир касаллик билан жазолаган, деб ўйлашган
«Эгамиз уни эзишни... маъқул кўрди... У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади»
-
Яҳова Ўз Ўғлининг ўлаётганини кўриб, ниҳоятда заҳмат чеккани шубҳасиздир. Лекин Исонинг охиригача содиқ қолгани, Худонинг қалбини қувонтирган. Худога садоқатли инсонларга қарши айтилган Шайтоннинг даъвосига Исонинг ўлими жавоб бўлди. Шунингдек, бу инсониятга фойда келтириб, Яҳованинг иродасини бажарилишига ёрдам берди