ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Адабиётларимиздан оқилона фойдаланинг
Исо шундай деб ўргатган: «Текинга олгансизлар, текинга беринглар». (Мт 10:8) Бу йўл-йўриққа амал қилиб, Муқаддас Китобни ёки унга асосланган адабиётларни одамларга бераётганда нархини белгиламаймиз. (2Кр 2:17) Бу адабиётлар Худо Каломидаги қимматбаҳо ҳақиқатларга асосланган. Адабиётлар чоп этилиши ва бутун дунёдаги жамоатларга етказилиши учун кўп ҳаракат ва харажатлар қилинади. Шунинг учун, адабиётларимизни эҳтиёжга қараб олишимиз керак.
Одамлар гавжум бўлган жойларда ваъз қилсангиз ва ҳудудингизда адабиётлар тарқатилса, бошқаларга адабиёт бераётганда фаҳм-фаросатли бўлинг. (Мт 7:6) Ўтган-кетганга шунчаки адабиётни беришдан кўра, у билан суҳбатлашиб қизиқаётганига амин бўлинг. Рамкада келтирилган саволларнинг камида биттасига «ҳа», деб жавоб бера оласизми? Агар кишининг қизиқишини аниқлай олмасангиз, унга букламаларимиздан бирини берсангиз бўлади. Албаттаки, киши биздан журнал ёки бошқа бир адабиётимизни сўраса, жон деб сўраганини берамиз. (Ҳк 3:27, 28)