ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Умидингиз ила қувонинг
Умид лангар кабидир. (Ибр 6:19) Бу, имонимизни кема сингари ҳалокатга учрашдан асрайди. (1Тм 1:18, 19) Ҳалокат ҳафсаласи пир бўлишни, моддий қийинчиликларни, сурункали касалликларни, яқинимизнинг ўлимини ва бенуқсонлигимизга таҳдид соладиган ҳар қандай нарсани ўз ичига олади.
Имон ва умид ваъда қилинган мукофотни кўришга ёрдам беради. (2Кр 4:16–18; Ибр 11:13, 26, 27) Ер юзида яшашга умидвормизми ёки самодами, ҳаммамиз Аллоҳнинг Каломида қайд этилган ваъдалар устида мулоҳаза юритиш орқали умидимизни озиқлантиришимиз даркор. Шундай йўл тутсак, қийинчиликларга дуч келганимизда қувончни сақлаб қолиш осонроқ бўлади. (1Бтр 1:6, 7)
«УМИДИНГИЗ ИЛА ҚУВОНИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ ВА ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Нега Мусони тақлид қилишга арзигулик ўрнак деса бўлади?
-
Оила бошларида қандай масъулият бор?
-
Оилавий топинишда қайси мавзуларни муҳокама қилсангиз бўлади?
-
Қандай қилиб умид қийинчиликларни дадиллик билан қарши олишга ёрдам беради?
-
Сиз нимани интизорлик билан кутяпсиз?