Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

«Ота-онангизни ҳурмат қилинглар»

«Ота-онангизни ҳурмат қилинглар»

Исо ер юзида бўлганида «ота-онангизни ҳурмат қилинг» деган амр муҳим эканини таъкидлаган. (Чқ 20:12; Мт 15:4) Шубҳасизки, Исо сўз эркинлигига эга эди, чунки у ёшлигида ота-онасига «бўйсуниб юрарди». (Лқ 2:51) Катта бўлганида ҳам у ўлимидан кейин кимдир онаси учун қайғуришига ғамхўрлик қилди. (Юҳ 19:26, 27)

Бугунги кунда ҳам ота-онасига бўйсунаётган ва улар билан тил топаётган масиҳий ёшлар уларни ҳурмат қилишаётганини кўрсатишмоқда. Аслида, ота-онамизни ҳурмат қилиш амри ҳалигача ўз кучини йўқотмаган. Ҳатто ота-онамизнинг ёши ўтиб қолган бўлса ҳам, уларнинг донолигидан фойда олиб, уларни ҳурмат қилаётганимизни намоён этишимиз лозим. (Ҳк 23:22) Қолаверса, ота-онамизнинг ҳиссий ва моддий эҳтиёжларига ғамхўрлик қилиб, уларни ҳурмат қилганимизни кўрсатамиз. (1Тм 5:8) Ёш ё қари бўламизми, ота-онамиз билан яхши мулоқотда бўлиш — уларни ҳурмат қилишнинг сиридир.

«ОТА-ОНАМ БИЛАН ҚАНДАЙ ТИЛ ТОПИШСАМ БЎЛАДИ?» НОМЛИ АНИМАЦИОН РОЛИКНИ КЎРИБ БЎЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Нега ота-онангиз билан тил топишиш сизга қийин бўлиши мумкин?

  • Ота-онангиз билан гаплашаётганда қай йўсин уларга ҳурмат кўрсата оласиз?

  • Нега ота-онангиз билан тил топишишга ҳаракат қилиш арзийди? (Ҳк 15:22)

    Ота-онангиз билан тил топишиш ҳаётда муваффақият қозонишингизга кўмаклашади