Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Хизматда маҳорат ошириш. Саволлардан моҳирона фойдаланиш

Хизматда маҳорат ошириш. Саволлардан моҳирона фойдаланиш

БУНИНГ МУҲИМЛИГИ. «Инсон қалбидаги ўй-ниятлар чуқур сувдай» бўлса, саволлар уларни ташқарига чиқарадиган челакка ўхшайди. (Ҳк 20:5) Саволлар тингловчиларимизни қизиқтиришга кўмаклашади. Агар саволларимиз яхши танланган бўлса, уларга берилган жавоблар кўпинча муҳим маълумотни очиб беради. Исо саволлардан моҳирона фойдаланган. Бунда унга қандай тақлид қила оламиз?

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

  • Нуқтаи назарни билишга кўмаклашадиган саволлар беринг. Исо шогирдларининг нуқтаи назарини билиб олиш учун бир қатор саволлар берган. (Мт 16:13–16; be 238- саҳ., 3–5- х.б.) Нуқтаи назарни билишга кўмаклашадиган қандай саволлар беришингиз мумкин?

  • Тўғри хулосага келишга кўмаклашадиган саволлар беринг. Исо Бутруснинг фикрлаш тарзини ўзгартириш мақсадида унга саволлар ва тахминий жавоблар бериб, тўғри хулосага келишига ёрдамлашган. (Мт 17:24–26) Инсонга тўғри хулосага келишга кўмаклашадиган қандай саволлар беришингиз мумкин?

  • Тингловчингизни мақтанг. Уламо «оқилона жавоб берганида», Исо уни мақтаган. (Мрк 12:34) Саволга жавоб берган кишини қай йўсин мақташингиз мумкин?

«ИСО ҚИЛГАН ИШНИ БАЖАРИНГ — ТАЪЛИМ БЕРИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИНГ БИРИНЧИ ҚИСМИНИ ТОМОША ҚИЛИБ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Гарчи маълумот тўғри етказилган бўлса-да, нега бу таълим беришнинг ёмон намунаси?

  • Нега маълумотни тушунтиришнинг ўзи етарли эмас?

ВИДЕОНИНГ ИККИНЧИ ҚИСМИНИ ТОМОША ҚИЛИБ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Қай йўсин биродаримиз саволлардан моҳирона фойдаланди?

  • Яна қайси жиҳатдан унинг таълим бериш усулига тақлид қила оламиз?

Биз бераётган таълим бошқаларга қандай таъсир қилади? (Лқ 24:32)