Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Сабр билан интизор бўлиб кутишда давом этинг

Сабр билан интизор бўлиб кутишда давом этинг

Худонинг Шоҳлиги келишини қанчадан бери кутяпсиз? Қийинчиликларга қарамай сабр-тоқат ила чидаб келяпсизми? (Рм 8:25) Баъзи масиҳийлар нафрату ёмон муносабатга дуч келишяпти, қамоққа олинишяпти ёки ҳатто ўлимга рўбарў бўлишяпти. Кўплаб бошқа масиҳийлар эса сурункали касаллик ва қарилик билан курашиб келишяпти.

Синовларга учраганимизда интизор бўлиб кутишимизга нима кўмаклашади? Муқаддас Китобни ҳар куни ўқиб ва билиб олганларимиз устида мулоҳаза юритиб, имонимизни озиқлантириб туришимиз лозим. Диққат-эътиборимизни умидимизга қаратишимиз керак. (2Кр 4:16–18; Ибр 12:2) Қолаверса, ибодатларимизда Яҳовага ёлвориб, муқаддас руҳи ила бизни қўллаб-қувватлашини сўрашимиз даркор. (Лқ 11:10, 13; Ибр 5:7) Шунда меҳрибон Отамиз «қувонч ва сабр-тоқат билан охиригача дош беришимизга» ёрдам беради. (Клс 1:11)

«”ЧИДАМ БИЛАН ЧОПИШИМИЗ” КЕРАК. СОВРИННИ ҚЎЛГА КИРИТИШИНГИЗГА ИШОНИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Ҳаётда қандай кутилмаган «тасодифларга» дуч келишимиз мумкин? (Вз 9:11)

  • Синовлар бошимизга тушганда ибодат қандай ёрдам бера олади?

  • Мабодо Яҳованинг хизматида илгаригидек кўп меҳнат қила олмаётган бўлсак, нима сабабдан диққатимизни ҳозир қўлимиздан келадиган ишларга қаратишимиз лозим?

  • Бутун диққатингизни мукофотга қаратинг

    Мукофотни олишга амин бўлишингизга нима кўмаклашяпти?