Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Хизматда маҳорат ошириш. Самарасиз Муқаддас Китоб тадқиқларини тўхтатиш

Хизматда маҳорат ошириш. Самарасиз Муқаддас Китоб тадқиқларини тўхтатиш

БУНИНГ МУҲИМЛИГИ: Одамлар қутқарилиш учун Яҳованинг исмини айтиб чақиришлари керак. (Рм 10:13, 14) Бироқ Муқаддас Китобни ўрганишга хоҳиш билдирганларнинг ҳаммаси ҳам Яҳованинг меъёрлари бўйича яшашни истамайди. Шунга Яҳовага маъқул келиш учун ўзгаришлар қилишни чин дилдан истаётган кишиларга ёрдам бериб, ваъзгўйликка ажратилган бебаҳо вақтимиздан оқилона фойдаланамиз. Борди-ю, қизиқувчи маълум вақт ичида етарлича маънан ўсмаса, тадқиқни тўхтатиб, саъй-ҳаракатларимизни бошқа самимий кишиларга ёрдам беришга қаратиш яхшироқдир. (Юҳ 6:44) Албатта, агар киши кейинчалик ўзгаришлар қилса ва «мангу ҳаётга элтувчи ҳақиқатни қабул қилишга мойил» эканини кўрсатса, биз Муқаддас Китоб тадқиқини бажонидил қайтадан давом эттирамиз. (Ҳв 13:48)

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

  • Қизиқувчини аниқ билимга эга бўлишни истаётгани учун мақтанг (1Тм 2:4)

  • Ўрганган нарсаларини амалда қўллаш муҳимлигини таъкидланг (Лқ 6:46–49)

  • Исонинг уруғ сепувчи ҳақидаги масалини мулойимлик ила муҳокама қилинг ва ўрганганларини амалда қўллашдан уни нима ушлаб тургани ҳақида ўйлаб кўришга унданг (Мт 13:18–23)

  • Тадқиқни нега тўхтатмоқчи эканингизни хушмуомалалик билан тушунтиринг

  • Уни қўллаб-қувватлаш мақсадида вақти-вақти билан уйига бориб туришингизни ва, агарда ўзгаришлар қилса, тадқиқни қайта тиклаш имкони борлигини айтинг

ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Ушбу суҳбатдан қизиқувчи маънан ўсмаётганини қандай кўришимиз мумкин?

  • Қандай қилиб ваъзгўй қизиқувчига ўзгаришлар қилиши кераклигини тушунишга кўмаклашди?

  • Қай йўсин ваъзгўй тадқиқни келажакда яна тиклаш мумкинлигини кўрсатди?