ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Аллоҳнинг кўзга кўринмас фазилатларини кўряпсизми?
Ранг-баранг гуллар, юлдузли осмон ёки шовуллаб оқаётган шаршарага қараганингизда Парвардигорнинг қўлини кўрасизми? Атрофимиздаги барча яратилган нарсалар Яҳованинг кўзга кўринмас фазилатларини яққол намоён этади. (Рм 1:20) Кўзларимиз билан кўраётган нарсалар устида мулоҳаза юритиш учун вақт топсак, Аллоҳнинг қудрати, севгиси, донолиги, адолати ва саховатини англаб етишимиз мумкин. (Зб 104:24)
Кундалик ҳаётингизда Яҳованинг қайси ижодларига кўзингиз тушади? Ҳатто шаҳарда яшасангиз ҳам, қушлару дарахтларни кўришингиз мумкин. Яҳованинг ижодларини диққат ила кузатиш орқали камроқ ташвишланишимиз, муаммоларга тўғри муносабатда бўлишимиз ва Яҳова бизга абадият давомида ғамхўрлик қила олишига бўлган ишончимизни мустаҳкамлашимиз мумкин. (Мт 6:25–32) Борди-ю, фарзандларингиз бўлса, уларга Яҳованинг беназир фазилатларини кўришга ёрдамлашинг. Атрофимиздаги ижодлар учун миннатдорчилигимиз ошгани сайин, Парвардигоримиз билан дўстлигимиз тобора қалинлашиб боради. (Зб 8:3, 4)
«ХУДОНИНГ ИЖОДЛАРИ УНИНГ УЛУҒВОРЛИГИНИ АЁН ҚИЛАР. ЁРУҒЛИК ВА РАНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Қай йўсин пигментлар туфайли рангларни кўришимиз мумкин?
-
Нима сабабдан ранглар товланади?
-
Нима учун осмонда турли рангларни кўрамиз?
-
Уйингиз ёнидаги ижодлар қандай рангларга буркангани сизни ҳайратга солган?
-
Нега табиатни диққат билан кузатиш учун вақт ажратишимиз керак?