Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Тахминий муқаддималар

Тахминий муқаддималар

Савол: Бугунги кунда кўпчилик ҳийла ишлатиб даромад топишни маъқул деб билишади. Сиз-чи, бунга қандай қарайсиз?

Оят: Ҳк 13:11

Айтиладиган сўзлар: Муқаддас Китобдан кўриниб турганидай ҳалол меҳнат барака келтирар экан.

Савол: Нима деб ўйлайсиз оилада можаролар камроқ бўлиши учун мана бу маслаҳатга амал қилиш қўл келадими?

Оят: Ҳк 25:15

Айтиладиган сўзлар: Келишмовчиликлар бўлиши турган гап. Аммо буни ҳал қилиш бизнинг нуқтаи назаримизга боғлиқ экан.

Савол: Кўпчилигимиз ота-онамизни ҳурмат қилишни ва оиламизга ғамхўрлик қилишни бурчимиз деб биламиз. Лекин нима деб ўйлайсиз булардан ташқари яна қандайдир бурчимиз борми?

Оят: Вз 12:13

Айтиладиган сўзлар: Бу оятдан кўриняптики Худодан қўрқиш ва Унинг амрларини бажариш ҳам бурчимиз экан.

 

ЎЗ МУҚАДДИМАНГИЗНИ ЯРАТИНГ

Келтирилган муқаддималар намунасида ўз муқаддимангизни тузинг.