ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Ҳақ топиниш жойларини қадрланг
Исроилдаги маъбад қурилишида жуда кўп меҳнат ва маблағ талаб қилинган. Шундай бўлса-да, исроилликлар бу қурилишни ғайрат ила қўллаб-қувватлашган (1Сл 29:2–9; 2Сл 6:7, 8). Маъбад қурилганидан сўнг ҳам исроилликларнинг қилган хайр-эҳсонлардан уларнинг маънавийликлари кўринганди (4Шҳ 22:3–6; 2Сл 28:24; 29:3). Бугунги кунда ҳам, масиҳийлар Йиғилиш ва Анжуман Залларини қуриш, тозалаш ва таъмирлаш ишларида иштирок этиб вақтларини аяшмаяпти. Яҳова билан шу тариқа ҳамкорлик қилиш биз учун буюк шараф бўлиб, муқаддас хизматимизнинг бир қисмидир (Зб 126:1; Вҳ 7:15).
ЎЗ ҲИССАНГИЗНИ ҚЎШИНГ:
-
Учрашувдан кейин, Зални саранжом қилишда иштирок этинг. Агар имконингиз бўлмаса, унда фақатгина ўзингиз ўтирган жойнинг ён-атрофини йиғиштиришингиз мумкин.
-
Йиғилиш Залини тозалаш ва таъмирлаш ишларида мунтазам қатнашинг. Ишчилар кўп бўлса меҳнат қилиш осон ва ёқимли бўлади (lv 92- саҳ., 18- х.б.).
-
Моддий томондан қўллаб-қувватланг. Чин юракдан қилинган ҳаттоки «икки чақа» хайр-эҳсон ҳам Яҳованинг қалбини қувонтиради (Мрк 12:41–44).
-
Имкониятингиз бўлса, топинишимиз ва таълим олишимиз учун мўлжалланган биноларнинг қурилиш ва қайта тиклаш ишларида ихтиёрий хизматчи сифатида қатнашинг. Қурилиш ишларида иштирок этиш учун қайсидир соҳада мутахассис бўлиш шарт эмас.