Тахминий муқаддималар
Савол. Баъзи одамлар Муқаддас Китобни эскирган, деб айтишса, бошқалар эса у ҳали-ҳануз ўз қадрини йўқотмаган, деб ўйлашади. Сиз-чи, бу борада қандай фикрдасиз?
Оят. 2Тм 3:16, 17
Айтиладиган сўзлар. Муқаддас Китобда кўп амалий маслаҳатлар мавжуд. Улар ҳақида билишни истайсизми?
ҲАҚИҚАТНИ ЎРГАТИНГ
Савол. Чиндан ҳам охират яқинми?
Ҳақиқат. Муқаддас Китобнинг башоратига кўра, биз охирзамонда яшаяпмиз. Лекин яхши хабар бор, яхши кунлар ҳали олдинда экан.
Савол. Ҳаётни Аллоҳ берганига ишонасизми ёки ҳаммаси ўз-ўзидан пайдо бўлган, деб ўйлайсизми?
Оят. Ибр 3:4
Айтиладиган сўзлар. Тасаввур қилинг, кимдир сизга босмахонада портлаш юз берганини, бўёқ деворлару шифтларга сачраганини ва натижада тўлиқ луғат матни пайдо бўлганини айтса, бунга ишонармидингиз?
ЎЗ МУҚАДДИМАНГИЗНИ ЯРАТИНГ
Келтирилган муқаддималар намунасида ўз муқаддимангизни тузинг.