Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Қувғун қилинаётган имондошлар учун ибодат қилишни унутманг

Қувғун қилинаётган имондошлар учун ибодат қилишни унутманг

Муқаддас Китобда Шайтон хизматимизга халақит бериш ниятида бизларни қувғун қилиши башорат этилганди. (Юҳ 15:20; Вҳ 12:17) Қувғунларга дуч келаётган бошқа ерлардаги имондошларимизга қай тариқа ёрдам бера оламиз? Биз улар учун ибодат қилсак бўлади. Зеро «одил кишининг илтижоси кучли таъсирга эга». (Ёқ 5:16)

Хўш, нима ҳақда ибодат қилишимиз мумкин? Биз Яҳовадан биродару опа-сингилларимиз қўрқмасликлари учун ёрдам ва жасорат сўрасак бўлади. (Иша 41:10–13) «Сокин ҳаёт кечиришимиз учун» ҳукмрон ҳокимият хизматимизга нисбатан ижобий муносабатда бўлишларини сўраб, ибодат қилишимиз мумкин. (1Тм 2:1, 2)

Павлус ҳамда Бутрус қувғунлар остида қолишганида, биринчи асрдаги масиҳийлар уларнинг исмларини айтиб ибодат қилишган. (Ҳв 12:5; Рм 15:30, 31) Гарчи қувғунларга дучор бўлаётган барча имондошларимизнинг исмларини билмасак-да, ибодатларимизда уларнинг жамоатини, мамлакатини ёки ҳудудини тилга олишимиз мумкин.

Қуйидаги ерларда қувғунларга дуч келаётган имондошлар учун ибодат қилмоқчиман: