Исо одамларни яхши кўрган
Матто китобининг 8- ва 9- бобларида қисман Исонинг Жалила ҳудудидаги хизмати тасвирланган. Исо одамларни даволаганида ўз қудратини ва, энг муҳими, бошқаларга бўлган улкан севгисию ҳамдардлигини намоён этган.
-
Исо мохов кишини даволаган. (Мт 8:1–3)
-
Исо юзбошининг хизматкорини соғайтирган. (Мт 8:5–13)
У Бутруснинг қайнонасига шифо берган. (Мт 8:14, 15)
У жинларни қувиб чиқариб, касалларни даволаган. (Мт 8:16, 17)
-
Исо ниҳоятда ваҳший жинларни қувиб чиқариб, уларни чўчқа подасига юборган. (Мт 8:28–32)
-
Исо шол одамни тузатган. (Мт 9:1–8)
Унинг кийимига теккан аёлга шифо бериб, Яирнинг қизини тирилтирган. (Мт 9:18–26)
У кўзи ожиз ва соқовларни соғайтирган. (Мт 9:27–34)
-
Исо шаҳарлару қишлоқлар бўйлаб юриб, одамларнинг ҳар турли касалликларию дармонсизликларини даволарди. (Мт 9:35, 36)
Қай йўсин атрофимдаги одамларга севги ва ҳамдардликни кўпроқ намоён эта оламан?