Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Аввалига бориб биродарингиз билан ярашинг. Аммо қандай қилиб?

Аввалига бориб биродарингиз билан ярашинг. Аммо қандай қилиб?

Тасаввур қилинг, сиз Исонинг даврида Жалилада яшаяпсиз. Чайлалар байрамини нишонлаш учун Қуддусга бордингиз. Шаҳар сиз каби узоқ ерлардан Худога топиниш учун келган одамлар билан қайнаяпти. Сиз Яҳовага назр келтирмоқчисиз. Эчкини олиб, машаққат билан шаҳарнинг гавжум тор кўчаларидан маъбад томон юриб кетмоқдасиз. Етиб борганингизда, маъбад қурбонлик келтирмоқчи бўлганлар билан тўлганини кўрасиз. Охири, сиз олиб келган эчкини руҳонийларга бериш навбати ҳам келди. Ўшанда халойиқ орасида ёки шаҳар ичида бўлган биродарингиз сиздан хафа экани ёдингизга тушади. Бундай вазиятда қандай йўл тутишингиз кераклигини Исо тушунтиряпти. (Матто 5:24 ни ўқинг.) Қай йўсин сиздан хафа бўлган биродар ва сиз Исо айтганидек йўл тутиб, ярашишингиз мумкин? Қуйида келтирилган вариантлардан тўғрисини топиб, белгиланг.

СИЗ...

  • биродарингизда хафа бўлиш учун асосли сабаб бор, деб ўйласангизгина, у билан гаплашишингиз керак

  • биродарингизнинг кўнгли нозик эканини ёки муаммода унинг ҳам айби борлигини сезсангиз, фикрлаш тарзини ўзгартиришингиз керак

  • биродарингиз ҳис-туйғулари билан бўлишганида уни сабр ила тинглашингиз ва, ҳатто вазиятни тўлиқ тушунмасангизда, дилини оғритганингиз ҳамда атайин қилмаган ишларингизнинг оқибатлари учун ундан чин дилдан кечирим сўрашингиз керак

БИРОДАРИНГИЗ...

  • жамоатдагиларга уни қандай хафа қилганингизни айтиб, улар орасидан ўзига тарафдор излаши керак

  • сизни танқид қилиши ва муаммони икир-чикиригача ковлаштириб, айбни тан олишингизни талаб қилиши керак

  • унинг олдига бориш учун сиздан камтарлик ва жасорат талаб қилинганини тушуниб, сизни чин қалбдан кечириши керак

Гарчи бугунги кунда ҳайвонларни қурбонликка келтирмасак-да, биродаримиз билан ярашиш ва Худога маъқул бўлган топиниш ўртасидаги боғлиқлик борасида Исо нималарни ўргатган?