ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
«Асло ташвишланманглар»
Яҳова қадимги Исроилда камбағалларга ёрдам берган. Бугунги кунда-чи, У моддий томондан қийналаётган хизматчиларига қандай кўмаклашмоқда?
-
У уларга пулга нисбатан мувозанатли нуқтаи назарда бўлишни ўргатмоқда. (Лқ 12:15; 1Тм 6:6–8)
-
У уларга ўзига бўлган ҳурматни йўқотмасликка ёрдам бермоқда. (Аюб 34:19)
-
У уларга меҳнатсевар бўлишни ва зарарли одатлардан сақланишни ўргатмоқда. (Ҳк 14:23; 20:1; 2Кр 7:1)
-
У уларни севувчи биродару опа-сингиллардан иборат оилага жалб қилмоқда. (Юҳ 13:35; 1Юҳ 3:17, 18)
-
У уларга умид бермоқда. (Зб 9:18; Иша 65:21–23)
Вазиятимиз қанчалик қийин бўлмасин, ташвишланишимизга ҳожат йўқ. (Иша 30:15) Агар Шоҳликни биринчи ўринга қўйишда давом этсак, Яҳова моддий эҳтиёжларимизни қондиради. (Мт 6:31–33)
«СЕВГИНГИЗ ҲЕЧ ҚАЧОН ТУГАМАСИН, ҲАТТО... ҚАШШОҚЛИКДА ҲАМ — КОНГО» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Ҳудудий анжуман ўтказилган жойларга яқин яшовчи имондошларимиз анжуманга узоқ йўл босиб келганларга қай йўсин меҳмондўстлик кўрсатишди?
-
Бу видеодан Яҳованинг камбағалларга бўлган севгиси борасида нимани ўрганишимиз мумкин?
-
Моддий шароитимиздан қатъи назар, Яҳовага қандай тақлид қила оламиз?