Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Ёши улуғ хотинларга оналардек, ёш аёлларга эса опа-сингиллардек муносабатда бўлинг

Ёши улуғ хотинларга оналардек, ёш аёлларга эса опа-сингиллардек муносабатда бўлинг

Муқаддас Ёзувларга кўра, ёши катта имондошларимизга оналаримиз ва оталаримиздек, ёш масиҳийларга эса сингилларимиз ва укаларимиздек муносабатда бўлишимиз керак. (1 Тимўтийга 5:1, 2 ни ўқинг.) Айниқса биродарлар опа-сингилларимизни қадрлаб, уларга ҳурмат ила муомала қилишлари лозим.

Биродар опамиз ёки синглимиз билан ноз-карашма қилмайди ва унинг олдида опамиз ё синглимиз ўзини ноқулай ҳис этишига сабаб бўладиган ишларни қилишдан қочади. (Аюб 31:1) Бўйдоқ биродар турмуш қурмаган опамиз ёки синглимиз билан ишқий муносабатларни ривожлантирмоқчи бўлгандек, ёлғон таассурот қолдирмайди. Акс ҳолда, биродар унинг ҳис-туйғулари билан ўйнаган бўлади.

Агар опа-сингилларимиз оқсоқолларга ҳурмат ила савол берса ёки ҳатто эътиборни талаб қиладиган қайсидир масалани кўтарса, оқсоқоллар уларга бажонидил ёрдам беришади. Турмуш ўртоғи йўқ опа-сингилларимизга эса оқсоқоллар алоҳида диққат қаратишади, чунки улар ҳимояга муҳтож бўлишади. (Рт 2:8, 9)

«ЖАМОАТДА СЎНМАС СЕВГИНИ КЎРСАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ — БЕВА ҲАМДА ЕТИМЛАРГА» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Қай йўсин жамоатдагилар Минт опамизга севги кўрсатишди?

  • Қандай қилиб жамоатдагиларнинг севгиси Минт опамизнинг қишлоғидагилар учун яхши шоҳидлик бўлди?

  • Жамоатдагиларнинг севгиси Минт опамизнинг қизларига қандай таъсир қилди?

Қай йўсин жамоатингиздаги опа-сингилларга меҳр ила ғамхўрлик кўрсата оласиз?