Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Оилада севгини намоён этинг

Оилада севгини намоён этинг

Елим бирор нарсани мустаҳкам ёпиштиргани каби, севги ҳам оила аъзоларини бирлаштиради. Севги бўлмаса, оила аъзоларига якдилликни сақлаш ва бир-бири билан ҳамкорлик қилиш қийин кечади. Шундай экан, қай йўсин эр-хотинлар ва ота-оналар оилада севгини намоён эта олишади?

Севувчи эр рафиқасининг эҳтиёжларини, нуқтаи назарини ва ҳис-туйғуларини инобатга олади. (Эф 5:28, 29) У оила аъзоларига моддий томонлама ғамхўрлик қилади ва уларга Яҳовага яқинлашишга ёрдам беради, масалан, оилавий топинишни мунтазам ўтказади. (1Тм 5:8) Севувчи хотин эрига бўйсунади ва уни «чуқур ҳурмат» қилади. (Эф 5:22, 33; 1Бтр 3:1–6) Иккала турмуш ўртоқ ҳам бир-бирини чин дилдан кечиришга тайёр бўлиши керак. (Эф 4:32) Севувчи ота-оналар ҳар бир фарзандига алоҳида эътибор қаратишади ва уларга Яҳовани севишни ўргатишади. (Қн 6:6, 7; Эф 6:4) Мисол учун, улар фарзандлари мактабда қандай қийинчиликларга дуч келаётгани ва тенгдошларнинг босимига қандай қарши тураётгани билан қизиқишади. Оилада севги ҳукм сурса, унинг барча аъзолари ўзларини хавфсиз ва ҳимоя остида ҳис қилишади.

«ОИЛАНГИЗДА СЎНМАС СЕВГИНИ НАМОЁН ЭТИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Қай йўсин севувчи эр рафиқасини озиқлантириб, ардоқлайди?

  • Қандай қилиб севувчи хотин эрига нисбатан чуқур ҳурмат кўрсатади?

  • Қай тариқа севувчи ота-оналар фарзандларининг қалбига Аллоҳнинг Каломини жо қилишади?