Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ | ХИЗМАТДА КЎПРОҚ ҚУВОНЧ ТОПИНГ

Мисоллардан фойдаланиб, асосий фикрларни тушунтиринг

Мисоллардан фойдаланиб, асосий фикрларни тушунтиринг

Такрорий ташрифлар қилганда ёки Муқаддас Китоб тадқиқларини ўтказганда тингловчиларимизга асосий фикрларни тушунишга кўмаклашишимиз даркор. Агар бу фикрларни мисоллар ёрдамида тушунтирсак, одамнинг қалбига таъсир қилиб, фикрларни эслаб қолишига ёрдам берган бўламиз.

Такрорий ташрифга ёки Муқаддас Китоб тадқиқига тайёргарлик кўраётганингизда майда-чуйда тафсилотларга эмас, калит фикрларга диққат қаратинг. Бундан сўнг эса бу фикрларни тушунтириш учун кундалик ҳаётдан олинган оддий мисолларни танлаб қўйинг. (Мт 5:14–16; Мрк 2:21; Лқ 14:7–11) Тингловчингизнинг келиб чиқиши, қизиқишлари ва касбини инобатга олинг. (Лқ 5:2–11; Юҳ 4:7–15) У фикрни тушунганидан хурсанд бўлиб кетса, сиз ҳам унга қўшилиб қувончни ҳис этишингиз тайин.

«ШОГИРД ТАЙЁРЛАШ ИШИДАН ҚУВОНИНГ. МАҲОРАТИНГИЗНИ ОШИРИНГ. МИСОЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ, АСОСИЙ ФИКРЛАРНИ ТУШУНТИРИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Нега қизиқувчилар Муқаддас Китоб оятларини тушунишда ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин?

  • Нита Римликларга 5:12 даги ҳақиқатни қайси мисол ёрдамида тушунтирди?

  • Тўғри танланган мисоллар қалбга таъсир қилади

    Тўғри танланган мисоллар тингловчиларга қандай таъсир қилиши мумкин?

  • Нима учун хизматда Яҳованинг ташкилоти томонидан тақдим этилаётган видеолар ва бошқа таълим бериш асбобларидан фойдаланишимиз керак?