ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Тарбия — Яҳованинг севгисидан далолатдир
Тарбия нафақат панд-насиҳат бериш ва ўргатишни, балки тузатиш ва жазолашни ҳам ўз ичига олади. Яҳова Унга маъқул тарзда топинишимиз учун бизга тарбия беради. (Рм 12:1; Ибр 12:10, 11) Баъзан тарбия оғриқ келтириши мумкин, аммо у одилликка ва баракаларга етаклайди. (Ҳк 10:7) Шундай экан, тарбия бераётганлар ва тарбия олаётганлар нимани ёдда тутишлари керак?
Тарбия бераётганлар. Оқсоқоллар, ота-оналар ва бошқалар Яҳова каби меҳр ила тарбия бериш учун жон куйдиришади. (Ерм 46:28) Ҳатто жазо берилган тақдирда ҳам, у меъёрида, яъни қилмишга яраша бўлиши ва унинг ортида севги туриши лозим. (Тит 1:13)
Тарбия олаётганлар. Тарбия қандай кўринишда бўлмасин, уни рад этмаслигимиз даркор. Аксинча, унга дарҳол амал қилишга интилишимиз керак. (Ҳк 3:11, 12) Номукаммал бўлганимиз учун, барчамиз тарбияга муҳтожмиз. Бизга турли йўллар билан, масалан, Муқаддас Китобда ўқиган ёки йиғилишларда эшитган нарсаларимиз орқали, ё бўлмаса, айримларимизга ҳакамлар қўмитаси томонидан тарбия берилиши мумкин. Таълим-тарбияга қулоқ тутиш натижада ҳаётга олиб боради. (Ҳк 10:17)
«ЯҲОВА ЎЗИ СЕВГАН ИНСОНГА ТАРБИЯ БЕРАДИ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Каноннинг ҳаёти қандай бошланган ва кейинчалик қандай ўзгарган?
-
Қай йўсин Яҳова Канонга севги ила тарбия берди?
-
Унинг мисолидан қандай сабоқ оляпмиз?