Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

«Охирзамоннинг» сўнгги кунларида тайёр туринг

«Охирзамоннинг» сўнгги кунларида тайёр туринг

«Охирзамоннинг» сўнгги кунларида яшаётган эканмиз, муаммолар кўпаяётганидан ҳайрон қолмаймиз. (2Тм 3:1; Мт 24:8) Табиий офат юз берганида, одатда Яҳованинг халқи ўз вақтида бериладиган ва ҳаётни сақлаб қолишга кўмаклашадиган йўл-йўриқлар олади. Табиий офат пайтида омон қолиш-қолмаслигимиз ҳозирнинг ўзида итоаткорликни намоён этиб, ҳам маънан, ҳам жисмонан тайёргарлик кўришимизга боғлиқ бўлиши мумкин. (Лқ 16:10)

  • Маънан тайёргарлик кўринг. Муқаддас Китобни мунтазам ўқишни ва шахсий тадқиқ ўтказишни одат тусига киритинг. Ваъз қилишнинг турли усулларини ўрганинг. Ҳатто имондошлар билан мулоқот қилиш имконидан айрилиб қолсангиз ҳам, ваҳимага тушманг. (Иша 30:15) Шуни унутмангки, Яҳова ҳамда Ўғли Исо Масиҳдан сизни ҳеч нарса ажрата олмайди. (od 176- саҳ., 15–17- хб.)

  • Жисмонан тайёргарлик кўринг. Давомли вақт мобайнида пана жойда яширинишга тўғри келадиган вазиятларга тайёр бўлиш мақсадида ҳозирлик сумкасидан ташқари, оилангизнинг ҳар бир аъзоси учун оқилона миқдорда озиқ-овқат, сув, дори-дармонлар ва шунга ўхшаш зарурий нарсаларни ғамлаб қўйинг. (Ҳк 22:3; g17.5-U 4, 6)

«ТАБИИЙ ОФАТЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРДИНГИЗМИ?» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Қай йўсин табиий офатга маънан тайёргарлик кўра оламиз?

  • Нега қуйидагилар муҳим эканини тушунтиринг:

    • оқсоқоллар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб туриш

    • табиий офат учун ҳозирлик сумкасига эга бўлиш

    • қайси табиий офатлар юз бериши мумкинлигини ва ҳар бир вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини муҳокама қилиш

  • Табиий офатларга дуч келганларга ёрдам беришнинг қандай учта йўли бор?

ЎЗИНГИЗДАН СЎРАНГ: «Тайёргарлик кўриш борасида COVID-19 пандемиясидан қандай сабоқ чиқаришим мумкин?»