Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ | ХИЗМАТДА КЎПРОҚ ҚУВОНЧ ТОПИНГ

Жўшқинлик билан таълим беринг

Жўшқинлик билан таълим беринг

Жўшқинлик — юқумли фазилатдир. У тингловчиларимизнинг эътиборини жалб қилиши мумкин. Қолаверса, у хушхабарни қадрлаётганимизни кўрсатади. Маданиятимиз ёки шахсиятимиз қандай бўлишидан қатъи назар, жўшқинликни ривожлантира оламиз. (Рм 12:11) Қизиқ, қанақасига?

Биринчидан, айтаётган хабарингизнинг муҳимлиги ҳақида ўйланг. Ахир сиз «хушхабарни эълон қилиш» шарафига эгасиз! (Рм 10:15) Иккинчидан, хушхабар тингловчиларингизнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартириши мумкинлиги борасида фикр юритинг. Улар сиз айтмоқчи бўлган нарсаларни эшитишга жуда муҳтож. (Рм 10:13, 14) Учинчидан, ғайрат билан гапиринг ҳамда имо-ишораларингиз табиий ва самимий бўлсин.

«ШОГИРД ТАЙЁРЛАШ ИШИДАН ҚУВОНИНГ. МАҲОРАТИНГИЗНИ ОШИРИНГ. ЖЎШҚИНЛИК БИЛАН ТАЪЛИМ БЕРИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Нима сабабдан Нита Жейд билан тадқиқ ўтказишга нисбатан жўшқинликни йўқотди?

  • Нитага жўшқинликни қайтадан намоён этишга нима ёрдам берди?

  • Жўшқинлик — юқумли фазилатдир

    Нега тингловчиларимизнинг ижобий хислатларига эътибор қаратишимиз керак?

  • Биз тадқиқ ўтаётган инсонларга ва бошқаларга жўшқинлигимиз қандай таъсир қилиши мумкин?