Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ | ХИЗМАТДА КЎПРОҚ ҚУВОНЧ ТОПИНГ

Хизматда кўпроқ қувонч топинг. Саволлар беринг

Хизматда кўпроқ қувонч топинг. Саволлар беринг

«Бахтиёр Тангри» Яҳова хизмат бизга қувонч келтиришини истайди. (1Тм 1:11) Қувончимиз ортиши учун эса хизматда маҳорат оширишимиз керак. Масалан, саволлар инсоннинг қизиқишини уйғотиб, суҳбат бошлашга ёрдам беради. Қолаверса, улар одамни ўйлашга ва музокара қилишга ундайди. (Мт 22:41–45) Агар инсонга саволлар бериб, жавобларини тингласак, у биз учун муҳим эканини кўрсатамиз. (Ёқ 1:19) Инсоннинг жавобларидан суҳбатни қай йўсин давом эттиришимиз мумкинлигини билиб олсак бўлади.

«ШОГИРД ТАЙЁРЛАШ ИШИДАН ҚУВОНИНГ. МАҲОРАТИНГИЗНИ ОШИРИНГ. САВОЛЛАР БЕРИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Жейд қайси фазилатларни намоён этди?

  • Қай йўсин Нита Жейдга шахсий қизиқиш кўрсатди?

  • Нита Жейднинг хушхабарга бўлган қизиқишини ошириш учун қандай саволлардан фойдаланди?

  • Нита Жейдни ўйлашга ва музокара қилишга ундаш учун қандай саволларни қўллади?