ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Дўстларни донолик ила танланг
Исроил халқи билан Мўаб даштларида юз берган воқеа масиҳийлар учун огоҳлантирувчи мисол бўлиб хизмат қилади. (1Кр 10:6, 8, 11) Ахлоқсиз ва бутпараст мўаблик аёллар билан мулоқот қила бошлаган Исроил ўғиллари уларнинг таъсирига берилиб, оғир гуноҳга қўл уришди. Бу эса ҳалокатли оқибатларга олиб келди. (Сҳ 25:9) Биз Яҳовага топинмайдиган ҳамкасблар, синфдошлар, қўшнилар, қариндошлар ва танишларимиз орасида яшаймиз. Бундай кишилар билан яқиндан мулоқот қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида Муқаддас Китобдаги мазкур баёнотдан нимани ўрганишимиз мумкин?
«ХУДОНИНГ БУГУНГИ ХИЗМАТЧИЛАРИ УЧУН ОГОҲЛАНТИРУВЧИ МИСОЛЛАР (ВИДЕОЛАВҲА)» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Зимри ва бошқалар Ёминга қандай нотўғри фикрларни айтишди?
-
Қай йўсин Финхаз Ёминга вазиятга тўғри нуқтаи назар билан қарашга ёрдам берди?
-
Яҳовага хизмат қилмайдиган одамлар билан хушмуомала бўлиш ва улар билан дўстлашиш ўртасида қандай фарқ бор?
-
Нега ҳатто жамоатда яқин дўстларни танлаётганимизда синчков бўлишимиз лозим?
-
Нега ижтимоий тармоқлардаги чат гуруҳларида биз шахсан танимайдиган кишилар билан мулоқот қилишдан эҳтиёт бўлишимиз керак?