Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ | ХИЗМАТДА КЎПРОҚ ҚУВОНЧ ТОПИНГ

Қизиқувчиларга маънан озиқланишни ўргатинг

Қизиқувчиларга маънан озиқланишни ўргатинг

Қизиқувчилар маънавий эҳтиёжларини қондириш ва маънан етук бўлиш учун биз билан тадқиқда ўрганаётган ҳақиқатлардан кўпроғини билиб олишлари керак. (Мт 5:3; Ибр 5:12–6:2) Шунингдек, улар қай йўсин ўзларини маънан озиқлантиришни ўрганишлари лозим.

Муқаддас Китобни ўрганаётганларга бошиданоқ тадқиққа қандай тайёргарлик кўриш кераклигини кўрсатинг ва уларни шундай қилишга чорланг. (mwb18.03 6) Уларни ҳар сафар шахсий тадқиқ ўтказишдан олдин ибодат қилишга унданг. Қизиқувчиларга тадқиқ ўтказишга мўлжалланган электрон қўлланмаларни топишни ва улардан фойдаланишни ўргатинг. Қолаверса, jw.org сайти ва JW Интернет-телевидениесида нима қўшилганини қандай кузатиб боришни тушунтиринг. Уларга ҳар куни Муқаддас Китобни ўқишни, йиғилишларга тайёрланишни ва саволларига жавоб топиш учун изланиш ўтказишни ўргатинг ҳамда ўрганаётганлари устида мулоҳаза юритишга кўмаклашинг.

«МУҚАДДАС КИТОБНИ ЎРГАНАЁТГАНЛАРГА МАЪНАН ОЗИҚЛАНИШГА КЎМАКЛАШИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Қай йўсин Нита Жейдга Муқаддас Китоб тадқиқи саволларга жавоб топишдан кўпроқ нарсани ўз ичига олишини тушунишга кўмаклашди?

  • Яҳова жинсий ахлоқсизликни тақиқлаб, тўғри қилганини тушунишга Жейдга нима ёрдам берди?

  • Қизиқувчиларга муҳим маълумотни топишни ва қўллашни ўргатинг

    Жейд мулоҳаза юритиш тўғрисида қандай фикрга келди?