Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Зеҳнни ишга солишни ўрганишдан тўхтаманг

Зеҳнни ишга солишни ўрганишдан тўхтаманг

Спортчи маҳоратини сақлаб қолиш учун мушакларини доим машқ қилдириб туриши керак. Шу каби биз ҳам зеҳнни ишга солишни ўрганиш ва бу кўникмани ривожлантириш учун тинмай ҳаракат қилишимиз даркор. (Ибр 5:14) Баъзида бошқаларнинг ортидан такрорлашга мойил бўлсак-да, фикрлаш қобилиятимизни ишга солиб, ўзимиз қарор чиқаришимиз лозим. Нега? Чунки ҳар биримиз чиқарган қарорларимиз учун ўзимиз ҳисобот берамиз. (Рм 14:12)

«Кўп йиллар олдин сувга чўмганим учун доно қарорлар чиқара оламан» деб ўйламаслигимиз керак. Оқилона қарорлар чиқариш учун Яҳовага, Унинг Каломига ва ташкилотига ишонишимиз даркор. (Ёш 1:7, 8; Ҳк 3:5, 6; Мт 24:45)

«ВИЖДОНИНГИЗНИ ТОЗА САҚЛАНГЛАР» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Эмма қандай қарор олдида турганди?

  • Нега виждон масалаcида бошқаларга шахсий фикримизни билдиришдан қочишимиз керак?

  • Бир жуфтлик Эммага қандай маслаҳат берди?

  • Эмма ўзининг вазиятига тегишли маълумотни қаердан топди?