ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Янги дунё яқин экани ҳақидаги хушхабарни бўлишинг!
Ноябрь ойида янги дунё яқин экани ҳақидаги хушхабарни бўлишишга қаратилган кампания ўтказилади. (Зб 37:10, 11; Вҳ 21:3–5) Мазкур кампанияда тўлиқ иштирок этиш учун кундалик жадвалингизни мослаштиринг. Бу ойда кўмакчи кашшоф сифатида хизмат қилмоқчи бўлсангиз, 30 ёки 50 соат нормасини танлашингиз мумкин.
Имкон борича кўпроқ одамларга янги дунё ҳақидаги бирон-бир оятни айтиш учун тайёргарлик кўринг. Оят танлаётиб, ҳудудингиздаги одамларни нималар қизиқтиришини инобатга олинг. Агар кимдир биринчи суҳбат пайтида қизиқиш билдирса, унга «Қўриқчи минораси» журналининг 2021 йил № 2 тарқатиш сонининг нусхасини берсангиз бўлади. Кейин иложи борича тезроқ бу инсонга такрорий ташриф қилинг ва «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» номли рисола ёрдамида Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашга интилинг. «Яхшилик тўғрисида хушхабар»ни ваъз қилиш билан бутунлай банд бўлиш нақадар қувончли! (Иша 52:7)
«ЯНГИ ДУНЁ ЯҚИН!» НОМЛИ ТАРОНАНИНГ ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Қизча қандай келажакни тасаввур қиляпти?
-
Янги дунёда бўладиган қайси нарсаларни орзиқиб кутяпсиз?
-
Умидингиз ҳақида мулоҳаза юритиш, ноябрь ойида бўлиб ўтадиган компанияда тўла иштирок эта олишингизга қандай ёрдам бериши мумкин? (Лқ 6:45)