Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Сувга чўмиш учун талаб қилинадиган қадамлардан қайсиларини қўйдингиз?

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Яҳовага хизмат қилишни танланг

Яҳовага хизмат қилишни танланг

Эҳтимол, сиз сувга чўммаган ёш ваъзгўйдирсиз ёки Муқаддас Китобни ўрганишни бошлагандирсиз. Ундай бўлса, сувга чўмишни ўзингиз учун мақсад қилиб олдингизми? Нима учун сувга чўмиш муҳим? Бағишланиш ва сувга чўмиш Яҳова билан ўзгача муносабатларни ривожлантириш имконини беради. (Зб 91:1) Қолаверса, бу қадамларни қўйган инсон қутқарилиши мумкин. (1Бтр 3:21) Аммо уларни қўйишдан олдин нималар қилишимиз керак?

Билиб олганларингиз ҳақиқат эканига амин бўлинг. Сизда пайдо бўлган саволларга жавоб топиш учун қўшимча изланиш олиб боринг. (Рм 12:2) Қайси соҳаларда ўзгаришингиз кераклигини аниқланг ва ўзгаришлар қилаётганингизда ниятингиз Яҳованинг қалбини қувонтириш эканига ишонч ҳосил қилинг. (Ҳк 27:11; Эф 4:23, 24) Доим Ундан ёрдам сўраб ибодат қилинг. Яҳова сизни Ўзининг қудратли муқаддас руҳи ила мустаҳкамлашидан ва қўллаб-қувватлашидан шубҳаланманг. (1Бтр 5:10, 11) Саъй-ҳаракатларингиз асло зое кетмайди. Ахир Яҳовага хизмат қилиш — энг зўр ҳаёт йўлидир! (Зб 16:11)

«СУВГА ЧЎМИШ УЧУН ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Сувга чўмиш учун баъзилар қандай тўсиқларни енгиб ўтишди?

  • Ўзингизни Яҳовага бағишлашингиз учун керак бўладиган имонни қандай ривожлантира оласиз?

  • Айрим кишиларни сувга чўмиш учун талаб қилинадиган қадамларни қўйишга нима ундади?

  • Яҳовага хизмат қилишни танлаганлар қандай баракалар олишади?

  • Бағишланиш ва сувга чўмиш деганда нима тушунилади?