Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Никоҳингизни асраб-авайланг

Никоҳингизни асраб-авайланг

Яҳова никоҳ аҳдига жуда жиддий қарайди. У эр ва хотин бир-бирига боғланиб қолиши кераклигини айтганди. (Мт 19:5, 6) Худонинг халқи орасида кўплаб бахтли жуфтликларни топса бўлади. Лекин гап шундаки, ҳеч бир никоҳ мукаммал эмас. Муаммолар барибир чиқиб туради. Аксарият одамлар алоҳида яшаш ва ажрашиш никоҳда юзага келган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради, деб ўйлашади. Аммо биз бу фикрни ўзлаштирмаслигимиз керак. Хўш, қай йўсин масиҳий жуфтликлар никоҳини асраб-авайлашлари мумкин?

Бунда асқатувчи бешта муҳим қадамни кўриб чиқайлик.

  1. Ноз-карашма ва ахлоқсиз ўйин-кулгилар каби нарсаларни рад этиб, қалбингизни асранг. Сабаби, бундай нарсалар никоҳга салбий таъсир қилади. (Мт 5:28; 2Бтр 2:14)

  2. Аллоҳ билан дўстлик ришталарингизни мустаҳкамланг ва никоҳингиз Унга маъқул бўлиши учун жон куйдиринг. (Зб 97:10)

  3. Янги ўзликни кийиб олиш учун узлуксиз ҳаракат қилинг ва ҳатто кичик бўлса ҳам, меҳрингиздан далолат берувчи ҳамда турмуш ўртоғингизнинг ҳаётини енгиллаштирувчи ишлар қилинг. (Клс 3:8–10, 12–14)

  4. Турмуш ўртоғингиз билан мунтазам равишда, ҳурмат ила ва бир-бирингиз учун муҳим бўлган мавзулар ҳақида суҳбатлашинг. (Клс 4:6)

  5. Меҳр ила турмуш ўртоғингизга тегишли ҳақни беринг. (1Кр 7:3, 4; 10:24)

Агар масиҳийлар никоҳни қадрлашса, унинг Асосчиси бўлмиш Тангри Яҳовага ҳурмат кўрсатган бўлишади.

«“ЧИДАМ БИЛАН ЧОПИШИМИЗ” КЕРАК — ҚОИДАЛАРГА РИОЯ ҚИЛИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Турмуш яхши бошланган тақдирда ҳам, қандай қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин?

  • Қай йўсин Муқаддас Китобдаги принциплар никоҳда ўзини бахтсиз ҳис қилаётганларга ёрдам бера олади?

  • Никоҳда бахтга эришиш учун Муқаддас Китобдаги принципларни қўлланг

    Яҳова никоҳга оид қандай қонун-қоидалар берган?

  • Оилавий ҳаёт муваффақиятли бўлиши учун турмуш ўртоқлардан нималар кутилади?