Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

Левиларнинг хизмати

Левиларнинг хизмати

Яҳова Исроил ўғилларининг тўнғичлари ўрнига левиларни ажратиб олган эди (Сҳ 3:11–13; it-2 683- саҳ., 3- хб.)

Левиларга ўзгача вазифалар топширилган эди (Сҳ 3:25, 26, 31, 36, 37; it-2 241)

30 дан 50 ёшгача бўлган левилардан ҳамма вазифаларни тўлиқ бажариш кутиларди (Сҳ 4:46–48; it-2 241)

Фақат Ҳоруннинг хонадонига тегишли бўлган эркаклар руҳонийлик вазифасини бажаришарди. Леви қабиласидан бўлган бошқа эркаклар уларга ёрдам беришарди. Шунга ўхшаб, бугунги кунда ҳам масиҳийлар жамоатида айрим биродарларнинг зиммасига муҳим аҳамият касб этувчи вазифалар, бошқаларининг зиммасига эса мунтазам бажариладиган маънавий ишлар топширилади.