ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Анжуманлар — севгини кўрсатишнинг имконидир
Нега ҳар йили ўтадиган анжуманларимиз бизга шунчалик завқ келтиради? Қадимги Исроилда бўлганидек, бугунги кунда ҳам анжуманларимиз бизга юзлаб ва ҳатто минглаб имондошларимиз билан бирга Яҳовага топиниш имконини беради. Биз анжуманларимиздаги тўкин-сочин маънавий дастурхондан озиқланиб, баҳра оламиз. Дўстларимиз ва оила аъзоларимиз билан анжуманларда ўтказган ҳар бир дақиқани жуда қадрлаймиз. Чуқур миннатдорчилик эса бизни уч кунлик анжуманнинг ҳар бир кунида қатнашишга ундайди.
Бирга йиғилиш фурсати туғилганда, биз нафақат ўз фойдамиз ҳақида, балки бошқаларга қандай қилиб севгини кўрсатишимиз мумкинлиги тўғрисида ҳам ўйлашимиз керак. (Гл 6:10; Ибр 10:24, 25) Имондошларимиз ўтадиган йўлакларни тўсиб қўймасак ёки керагидан ортиқ жойларни банд қилмасак, бошқаларнинг манфаатини кўзлаётганимизни кўрсатамиз. (Флп 2:3, 4) Анжуманларимиз бизга янги дўстларни орттириш каби ажойиб имконият яратади. Анжуман бошланишидан олдин ва тугаганидан кейин ҳамда тушлик пайтида янги одамлар билан танишишни мақсад қилиб олсак бўлади. (2Кр 6:13) Шу йўсин бир умрлик дўстлар орттиришимиз мумкин. Боз устига, атрофдагилар ҳақиқий севгини амалда намоён этаётганимизни кўриб, биз билан Яҳовага топинишга қарор қилиши эҳтимолдан йироқ эмас. (Юҳ 13:35)
«“СЕВГИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТУГАМАЙДИ!” ДЕБ АТАЛГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАНЛАР» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
2019 йилги халқаро анжуманларга ташриф буюрганларга қай йўсин севги кўрсатилган эди?
-
Яҳованинг халқи орасидаги севги ва бирлик нимаси билан аҳамиятли?
-
Етакчи кенгаш аъзолари масиҳийлар орасидаги севгининг қайси қирраларини ёритиб беришди?
-
Қандай қилиб севги Германиядаги ва Жанубий Кореядаги имондошларимизни бирлаштирган?
-
Нима қилишга қатъий қарор қилдингиз?