ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Аллоҳ ва Масиҳ тақдим этадиган эркинлик
Ҳар куни нималар билан курашиб келяпсиз? Балки сиз оила боши сифатида зиммангиздаги кўплаб вазифаларни уддалашга интилаётгандирсиз. Ёхуд ёлғиз ота ёки она бўлиб, оилангизни боқиш учун тер тўкиб меҳнат қилаётгандирсиз. Ёки мактабдаги тенгдошларингиз томонидан таҳқирланаётгандирсиз. Ё бўлмаса, саломатлик ёки кексалик муаммолари билан курашаётгандирсиз. Ҳа, ҳар биримизнинг ўзимизга яраша муаммоларимиз бор. Аксарият имондошларимиз бир вақтнинг ўзида кўплаб қийинчиликларни бошдан кечиряпти. Лекин биламизки, яқинда Яҳова бизни ушбу қийинчиликларнинг барчасидан халос қилади. (2Кр 4:16–18)
Унгача эса, келинг, Яҳова қийинчиликларимиздан хабардор экани, Унга содиқ қолиб, сабр-бардош қилаётганимизни қадрлаётгани ва биз учун улкан баракалар тайёрлаб қўйгани ҳақидаги фикрдан тасалли топайлик. (Ерм 29:11, 12) Исо ҳам шахсан ҳар биримиз билан қизиқади. Масиҳийлар сифатида зиммамизга юклатилган вазифаларни бажараётиб, Исо бизни: «Мен... сизлар билан бўламан»,— деб ишонтирганини ёдда тутайлик. (Мт 28:20) Худонинг Шоҳлиги бошқарадиган пайтда ҳукм сурадиган эркинлик тўғрисида мулоҳаза юритсак, умидимиз ва ҳозирги синовларга бардош қилиш қароримиз мустаҳкам бўлади. (Рм 8:19–21)
«БЎРОН ЯҚИНЛАШАЁТГАН ЭКАН, БУТУН ЭЪТИБОРИНГИЗНИ ИСОГА ҚАРАТИНГ! — ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ КЕЛТИРАДИГАН БАРАКАЛАР» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Қай йўсин одамзод Худодан йироқлашди ва натижаси қандай бўлди?
-
Яҳовага содиқ бўлган кишиларни қандай келажак кутяпти?
-
Бундай ажойиб келажакка нима туфайли эриша оламиз?
-
Ваъда қилинган янги дунёда қайси баракаларни олишни интиқиб кутяпсиз?