Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Ота-оналар, фарзандларингизга керак бўлган билимларни ўргатинг

Ота-оналар, фарзандларингизга керак бўлган билимларни ўргатинг

Биз яхшини ёмон, ёмонни яхши қилиб кўрсатадиган дунёда яшаяпмиз. (Иша 5:20) Афсуски, айримлар Яҳованинг нафратини келтирадиган ишларни қилишади. Масалан, бундай ишларга бир жинсдаги кишилар ўртасидаги номуносиб хатти-ҳаракатлар киради. Азиз ёшларимизни мактабдаги синфдошлари ёки бошқалар ўз ортидан эргаштириб, йўлдан уриши мумкин. Қандай қилиб сиз, ота-оналар, фарзандларингизни бу каби синовлардан муваффақият ила ўтишга тайёрлай оласиз?

Болаларингизга Яҳованинг меъёрларини ўргатинг. (Лв 18:3) Фарзандларингизнинг ёшини ва тушуниш қобилиятини инобатга олган ҳолда, Муқаддас Китобда жинсий муносабатлар ҳақида нима дейилганини аста-секин ўргатиб боринг. (Қн 6:7) Ўзингиздан шундай сўранг: «Севгини муносиб тарзда намоён қилиш ва ор-номус билан кийиниш муҳим эканини фарзандларимга ўргатяпманми? Бошқалар фарзандларимнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиши кераклигини, масалан, улар чўмилаётганида ёки кийимларини алмаштираётганида, бошқалар уларга қарамаслиги лозимлигини уларга тушунтиряпманми? Кимдир фарзандларимга порнографияни кўрсатишга уринса ёки улардан Яҳованинг назарида ёмон бўлган ишга қўл уришни сўраса, фарзандларим қандай йўл тутиш кераклигини билишадими?» Хавфни олдиндан кўра билиш уларни кўплаб муаммолардан ҳимоя қилиши мумкин. (Ҳк 27:12; Вз 7:12) Фарзандларингизга таълим-тарбия бериб, Яҳова сизга тақдим этган ушбу қимматбаҳо меросни қадрлаётганингизни кўрсатасиз. (Зб 127:3)

«МУСТАҲКАМ УЙ ҚУРИНГ — ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ЁМОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Нега айрим ота-оналар учун фарзандларига жинсий тарбия бериш қийин кечади?

  • Нега ота-оналар фарзандларини «Яҳованинг тарбияси» ва «панд-насиҳати билан» ўстиришлари керак? (Эф 6:4)

  • Билим ҳимоядир

    Ота-оналар фарзандларига жинсий тарбия беришлари учун Яҳованинг ташкилоти қандай ёрдамни тақдим этган? (w19.5. 12- саҳ. рамка)

  • Нега фарзандларингиз жиддий муаммоларга дуч келишидан олдин улар билан мунтазам суҳбатлашиб туришингиз даркор?