Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Ҳаммага ваъз қилиш учун ташкиллаштирилган халқ

Ҳаммага ваъз қилиш учун ташкиллаштирилган халқ

Яҳова Исроил халқини ташкиллаштирганидек, бугунги кунда ҳам Ўз иродасини амалга ошириш учун халқини ташкиллаштиряпти. Дунё бўйлаб филиаллар, туманлар, жамоатлар ҳамда ваъзгўйлик гуруҳлари хушхабарни ёйиш мақсадида биргаликда ҳамкорлик қилишяпти. Ҳа, биз ҳаммага, жумладан, ўзга тилда гапирадиган одамларга ҳам хушхабарни ваъз қиляпмиз. (Вҳ 14:6, 7)

Бошқаларга ҳақиқатни билиб олишга кўмаклашиш учун ўзга тилни ўрганиш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ҳатто бошқа тилни ўрганишга вақтингиз етмаётган бўлса ҳам, «JW Language» иловасидан фойдаланиб, осон муқаддимани ўрганишингиз мумкин. Уни хизматда қўллаб кўрганингиздан кейин, ҳойнаҳой, ўзингизни биринчи асрдаги масиҳийлар каби ҳис қиласиз. Чунки бошқа ўлкалардан келган одамлар ўз она тилларида «Аллоҳнинг улуғвор ишлари» ҳақида эшитиб, лол қолганини кўришганида, ўша масиҳийлар ўзларини жуда бахтиёр ҳис қилишганди. (Ҳв 2:7–11)

«ТАНГРИ ЯҲОВАНИНГ ДЎСТИ БЎЛИНГ. БОШҚА ТИЛДА ГАПИРАДИГАНЛАРГА ВАЪЗ ҚИЛИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • «JW Language» иловасидан қайси вазиятларда фойдаланишингиз мумкин?

  • Бу илованинг айрим хусусиятлари қандай?

  • Барча тил вакиллари хушхабарни эшитиши зарур

    Ҳудудингиздаги одамлар қайси тилларда гаплашишади?

  • Агар Шоҳлик хабарига қизиқиш кўрсатган инсон бошқа тилда гапирса, нима қилишингиз керак? (od 100–101- саҳ., 39–41- хб.)