Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Тахминий суҳбатлардан қандай фойдаланса бўлади?

Тахминий суҳбатлардан қандай фойдаланса бўлади?

Биродарлар тахминий суҳбатларни тайёрлаш учун тер тўкиб меҳнат қилишяпти. Ваъзгўйлар эса бу суҳбатларни ўз ҳудудида қўллаб, улар самарали эканига амин бўлишяпти. Лекин дунё бўйлаб вазият ҳар хил. Шунга ваъзгўйлар хизматида бошқача ёндашувдан фойдаланишлари ёки маҳаллий одамларни кўпроқ қизиқтирадиган мавзуда суҳбатлашишлари мумкин. Албатта, барча ваъзгўйлар махсус кампания учун бериладиган йўл-йўриқларга амал қилиши керак. Мақсадимиз Исонинг топшириғини бажариш, яъни Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни ваъз қилишдан иборат. (Мт 24:14)

Топшириқ билан чиқадиган ваъзгўйлар «Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури»даги тахминий суҳбат мавзусини муҳокама қилишлари даркор. Аммо агар топшириқда бошқача кўрсатма берилмаган бўлса, ваъзгўйлар маҳаллий ҳудудда кўпроқ самара келтирадиган савол, оят, очиқ савол ёки вазиятни танлашлари мумкин. Бу — «Таълим дастури»нинг 2020 йил июнь сони 8- саҳифасидаги йўл-йўриқларга киритилган ўзгаришдир.