ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Сентябрь ойида Муқаддас Китоб тадқиқларини бошлашга қаратилган махсус кампания
Сентябрь ойида астойдил ғайрат кўрсатиб, барча одамларга «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» рисоласи ёрдамида Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қиламиз. Ваъзгўйлар 30 соат нормасини танлаб, кўмакчи кашшоф бўлиб хизмат қилишлари мумкин. Биз бу махсус кампанияда қандай қатнашамиз?
-
Биринчи суҳбатда. Рисоланинг охирги саҳифасидаги маълумотдан фойдаланиб қизиқиш уйғотинг ва тадқиқ қандай ўтказилишини кўрсатишга ҳаракат қилинг. Эҳтимол, илгари қизиқиш кўрсатган, жумладан, сиз такрорий ташриф қилган одамлар бордир. Гарчи улар олдин тадқиқни рад этган бўлишса ҳам, янги тадқиқ усули ва рисола уларни қизиқтириб қўйиши мумкин. Лекин унутмангки, рисолани уйда бўлмаганларга қолдирмаслик керак ҳамда уни илгари қизиқиш кўрсатмаган инсонларга хатга қўшиб юбормаслик лозим. Жамоатнинг хизмат қўмитаси бу ойда қўшимча ваъзгўйлик хизмати учрашувлари ўтказилишини ташкиллаштириши мумкин.
-
Бошқа имкониятлар. Агар жамоатингиз адабиёт аравачаларидан фойдаланса, уларга «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» рисоласини қўйинг. Қизиқиш билдириб, рисолани олган инсонга у билан бепул Муқаддас Китоб тадқиқи ўтказилиши мумкинлигини айтинг. Суҳбат давомида тадқиқ қандай ўтишини қисқача кўрсатинг ёки буни кейинроқ қилишга келишиб олинг. Хизмат нозири тажрибали ваъзгўйлар учун одамларнинг иш жойларига боришни ва уларга Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилишни ташкиллаштириши мумкин. Шунингдек, ҳамкасбларингизга ёки норасмий ваъз қилганингизда учраган одамларга тадқиқни таклиф қилсангиз бўлади.
Исо бизга: «Шогирд тайёрланглар... Мен сизларга амр этган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар»,— деб топшириқ берган. (Мт 28:19, 20) Илойим, ушбу махсус кампания «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» рисоласи ёрдамида бу топшириқни бажаришимизга кўмаклашсин!